Босит – Очувчи, кенгайтирувчи. Руҳларни кенгликка қўйиб юборувчи. Ҳар қандай кенглик Унинг истаги билан юзага келади. У хоҳлаган бандасининг қалбини очиб, кенгайтиради, хайрли йўлларга рағбатини оширади. Истаган қулининг умрини узайтиради, истаганининг ризқини кенг-мўл, ҳаётини фаровон қилиб қўяди.

Рофиъ – Кўтарувчи, юксалтирувчи. Ҳамма нарса Унинг улуғлаши билан улуғликка эришади, Унинг юксалтириши билан юксалади. Мўминларни иймон ва ҳидоят билан мартабаларини кўтаради, тақводорларни азизу мукаррам қилиб қўяди, уларга илтифот қилади.

Хофиз – Пасайтирувчи. У кофирлар ва фосиқларни инкор қилганлари ҳамда йўлдан озганлари учун лаънати билан қадрларини ерга уради. Душманларини раҳматидан узоқлаштириб, хор-зор қилиб қўяди.

Юқоридаги исмларнинг бирортаси Аллоҳнинг исми сифатида Қуръонда зикр қилинмаган. 

Дўстларга тавсия этиш
2016 йил 4 февралда эълон қилинган  735 марта кўрилган